NUR

Зафаниё 2

1Эсингни йиғиб олгин, Эй шарманда халқ! Шамол учирадиган сомондай Йўқ бўлиб кетмасингдан олдин, Эгамизнинг алангали қаҳрига Учрамасингдан олдин, Эгамизнинг ғазаб куни Келмасидан олдин эсингни йиғиб олгин!

2Эгамизнинг амрларига итоат қиладиган, Эй юртнинг камтарин одамлари, Эгамизга интилинглар. Тўғриликка боғланиб, Мўмин–қобиллик пайида бўлинглар. Шундагина Эгамизнинг ғазаб кунида Жазодан қутулиб қолишингиз мумкин.

3Ғазо шаҳри ҳувиллаб қолади, Ашқалон шаҳри вайрон бўлади. Ашдод аҳолиси куннинг туш пайтигача ҳайдаб чиқарилади, Эхрон шаҳри таг–туги билан йўқ қилинади.

Nur ilovasida to'liq o'qish →