NUR
Забур 8
Ижрочилар раҳбарига. Соз жўрлигида. Довуд саноси.
1Эй Эгам, бизнинг Раббимиз! Бутун ер юзида Сенинг номинг улуғвордир! Осмондан ҳам юксакдир Сенинг шуҳратинг!
2Душманларингнинг, қасоскорларнинг Овозини ўчирай, дея Сен болалар ва чақалоқларни Ўз қудратингни сўйлашга ўргатдинг.
3Қўлларинг ижоди бўлган осмонингга қарадим, Ўзинг жойлаштирган юлдузлару ойга боқдим.