NUR
Забур 79
Ижрочилар раҳбарига. “Нилуфар гуллар” куйига айтилган. Осифнинг гувоҳлиги. Сано.
1Тингла бизни, эй Исроилнинг Чўпони, Юсуф наслини қўй сурувидай етаклаб чиққан Сенсан, Карублар ўртасида тахт қургансан, Эфрайим, Бенямин, Манаше олдида нурингни соч. Қудратингни кўрсат, бизни қутқаргани кел.
2Эй Худо, бизни олдинги ҳолимизга қайтаргин, Жамолинг бизга нурларини сочсин, нажот топайлик.
3Эй Парвардигори Олам — Эгамиз, Қачонгача ғазабланиб, ибодатимизни рад этасан?