NUR
Забур 78
Осифнинг саноси.
1Эй Худо, бегона халқлар Танлаган юртингни босиб олди, Улар Муқаддас Маъбадингни булғади, Қуддусни вайронага айлантирди.
2Биз қулларингмиз. Улар қулларингнинг жасадларини Қушларга емиш қилиб бердилар. Тақводор халқингнинг этини Заминдаги ёввойи ҳайвонларга бердилар.
3Қуддус атрофларида улар қонимизни сувдай тўкди, Жасадларни дафн қилишга бирон зот қолдирмади.