NUR
Забур 124
Зиёрат қўшиғи.
1Эгамизга умид боғлаганлар Сион тоғига ўхшар, Ҳеч қачон тебранмас, то абад мустаҳкам турар.
2Тоғлар Қуддусни ўрагандай, Ҳозирдан бошлаб то абад Эгамиз Ўз халқини ўраб олгандир.
3Фосиқ шоҳнинг салтанат ҳассаси Доимо солиҳларнинг юртида қолмайди. Бўлмаса солиҳлар қўлларини ёмон ишларга узатади.