NUR
Левилар 25
1Эгамиз Мусо орқали Исроил халқига Синай тоғида шундай деди: “Мен сизларга бераётган юртга кирганингиздан кейин, ҳар еттинчи йили ерингизга дам беринг.
2Олти йил давомида далаларингизга экин экинглар, узумзорларингизни бутаб, ҳосилини йиғинглар.
3Еттинчи йили эса ер тўлиқ дам олсин, Мен, Эгангизга бағишланган йил бўлсин. Шу йили далаларингизга экин экманглар, узумзорингизни хомток қилманглар.