NUR
Ёшуа 24
1Кейин Ёшуа барча Исроил қабилаларини, уларнинг оқсоқоллари, бошлиқлари, ҳакамлари ва назоратчиларини Шакамга чақиртирди. Улар Худонинг ҳузурига келдилар.
2Ёшуа бутун халққа шундай деди: — Исроил халқининг Худоси — Эгамиз шундай демоқда: “Қадимда сизларнинг аждодларингиз, жумладан, Тераҳ ва унинг ўғиллари Иброҳим ҳамда Нахўр Фурот дарёсининг нариги томонида яшаганлар. Улар бошқа худоларга хизмат қилганлар.
3Мен сизларнинг ота–бобонгиз бўлган Иброҳимни Фуротнинг нариги томонидаги ердан олиб, бутун Канъон юрти бўйлаб бошлаб бордим. Иброҳимнинг наслини кўпайтирдим. Иброҳимга Исҳоқни бердим.