NUR
Еремиё 48
1Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам Мўаб ҳақида шундай демоқда: “Наво аҳолисининг ҳолига вой! Уларнинг шаҳри хароб бўлади. Хиратайим шармандаларча мағлуб бўлади, Унинг қалъаси уятга қолади, Ер билан яксон қилинади.
2Мўабнинг довруғидан асар ҳам қолмайди. Душман Хашбон шаҳрини қўлга киритади, Мўаб халқини илдизидан қуритишни режа қилади. Мадмон шаҳрида сукунат ҳукм суради, Қилич унинг изига тушади.
3Ана, Хўронаймдан фарёд эшитилмоқда! “Хонавайрон бўлдик!” дея хитоб қилишмоқда.