NUR
Еремиё 27
1Йўшиё ўғли Зидқиё Яҳудода ҳукмронлик қилаётган илк даврида, Эгамиз Ўз сўзини Еремиёга аён қилди.
2Эгамиз менга шундай деди: “Ёғочдан бир бўйинтуруқ яса, қайишлар ёрдамида уни гарданингга осиб ол.
3Сўнг эса Қуддусга — шоҳ Зидқиё ҳузурига келган элчилар орқали Эдом, Мўаб, Оммон, Тир ва Сидон шоҳларига хабар жўнат.