NUR
Ишаё 23
1Тир ҳақида башорат. Эй Таршиш кемалари, фарёд қилинг! Энди йўқ бошпанангиз! Кипр соҳилида эшитган хабарлар. Мана, уларнинг ҳаммаси равшан.
2Сукут сақланг, эй орол халқи! Эй Сидон савдогарлари! Бир пайтлар кемаларга тўла эдингиз.
3Шихор дони, Нилнинг ҳосили Тирнинг даромади бўлган эди, У элатлардан фойда қиларди.