NUR
Хўшея 9
1Эй Исроил, бас қил шодлигингни! Бошқа халқлардай нишонладинг сен байрамингни! Сен Худога бевафолик қилдинг. Баалга фоҳишадай сажда этдинг, Олган ҳосилингни Баалдан тўлов деб билдинг.
2Энди хирмону шароб мешларинг сенга етарлича озуқа бермас, Янги шаробинг чанқоғингни босмас.
3Сен Эгамизнинг юртида қолмайсан, Мисрга қайтиб кетасан. Оссурияда харом овқат ейсан.