NUR
Хаггей 1
1Шоҳ Доро ҳукмронлигининг иккинчи йил, олтинчи ой, биринчи куни эди. Яҳудо ҳокими — Шалтиёл ўғли Зарубабелга ва олий руҳоний — Ёҳузадах ўғли Ёшуага пайғамбар Хаггей орқали Эгамиз қуйидаги сўзларини аён қилди:
2— Сарвари Олам шундай айтмоқда: “Бу халқ: ‘Ҳали Эгамизнинг уйини қуришнинг вақти келгани йўқ’, деб айтади.
3Эй, Исроил халқи, Менинг уйим вайрон бўлиб ётганда сизларга ҳашаматли уйларда яшашнинг вақтими?!”