NUR
Ҳизқиё 40
1Сургун бўлган пайтимизнинг йигирма бешинчи йили биринчи ойнинг ўнинчи кунида Қуддус қулаганига ўн тўрт йил бўлган эди. Ўша куни Эгамизнинг қудрати мени қамраб олиб, кўтариб кетди.
2Ваҳийда Худо мени Исроил юртига олиб бориб, жуда баланд бир тоғнинг устига турғизиб қўйди. У ердан мен жануб томонда жойлашган шаҳарга ўхшаш бир нечта бинони кўрдим.
3Худо мени ўша ерга яқинроқ олиб борганда, мен дарвоза ёнида турган бир одамни кўриб қолдим. Ўша одамнинг бутун вужуди ярқироқ мисдай товланиб турар эди. Унинг қўлида ўлчов асбобларидан зиғир арқон ва чизғич бор эди.