NUR
Ҳизқиё 37
1Эгамизнинг қудрати мени қамраб олди. Эгамизнинг Руҳи мени кўтариб, водийнинг ўртасига қўйди. Водий суякларга тўла эди.
2Руҳ мени водийдаги бир дунё суяклар орасида айлантириб юрди. Суяклар қуриб кетган эди.
3Руҳ менга: — Эй инсон, бу суяклар тирилиши мумкинми? — дея савол берди. — Ё Эгам Раббий, буниси ёлғиз Ўзингга аён, — дея жавоб бердим мен.