NUR
Чиқиш 5
1Шундан кейин Мусо билан Ҳорун фиръавн ҳузурига бориб, унга шундай дедилар: — Исроил халқининг Худоси — Эгамиз шундай айтмоқда: “Халқимга ижозат бер, улар саҳро ичкарисига бориб, Менга атаб байрам нишонлашсин.”
2Фиръавн эса: — Эгангиз ким ўзи?! Унинг сўзига кириб Мен Исроил халқини қўйиб юборайми?! — деди. — Эгангизни танимайман, Исроил халқининг кетишига эса ижозат бермайман.
3Шунда Мусо билан Ҳорун: — Ибронийларнинг Худоси бизга Ўзини зоҳир қилди, — деб жавоб беришди. — Ижозат бер, саҳрода уч кун йўл юриб бориб, Эгамиз Худога қурбонликлар келтирайлик. Акс ҳолда, У бизни ё ўлатга мубтало қилади, ёки қиличнинг дамига рўпара қилиб жазолайди.