NUR

Қонунлар 1

1Мазкур китобда Мусонинг Исроил халқига айтган нутқи баён қилинган. У бу нутқини Иордан дарёсининг шарқ томонидаги чўлда айтган эди. Бу чўл Суф деган жойнинг қаршисида жойлашган бўлиб, унинг бир томонида Порон шаҳри, қарама–қарши томонида Тофал, Лобон, Хазерўт ва Дизахаб шаҳарлари бор эди.

2(Синай тоғидан Кадеш–Барнагача Сеир тоғлари бўйлаб ўн бир кунлик йўлдир.)

3Исроил халқи Мисрдан чиққандан кейин, қирқинчи йилнинг ўн биринчи ойи биринчи кунида Мусо уларга Эгамизнинг амр этган сўзларини айтди.

Nur ilovasida to'liq o'qish →