NUR
Дониёр 12
1Фаришта гапини давом эттирди: “Ўша пайтда халқингни ҳимоя қилувчи буюк Микойил фаришта ҳозир бўлади. Шунда инсонлар бирлашиб халқ бўлгандан бери мисли кўрилмаган даҳшатли азоб–уқубатлар даври бошланади. Аммо ўша дамларда сенинг халқинг орасидан Худонинг китобига исми ёзилган ҳар бир одам нажот топади.
2Қора ер бағрида ётганларнинг кўпчилиги уйғонади: кимдир абадий ҳаётга эришади, кимдир шармандалигу абадий иснодга дучор бўлади.
3Донолар мусаффо осмон каби яшнайдилар, одамларни ҳақ йўлга солганлар эса юлдузлар каби мангу порлайверадилар.