NUR
4 Шоҳлар 11
1Оталиё ўз ўғли шоҳ Охазиёнинг ўлдирилганини эшитгач, Яҳудода Охазиёнинг жамики уруғини қириб ташлашга киришди.
2Шоҳнинг ҳамма ўғилларини ўлдириш режалаштирилган эди. Шоҳ Ёҳурамнинг Ёҳушева деган қизи бор эди. Ёҳушева Охазиёга ўгай сингил эди. Ёҳушева Охазиёнинг ўғли Йўшни шоҳнинг ўғиллари орасидан билдирмасдан олиб қочди. Уни, энагаси билан бирга, Эгамизнинг уйидаги ётоқхонага яширди. Бола Оталиёдан яшириниб, тирик қолди.
3Оталиё юртни бошқарган пайтда, бола олти йил давомида Эгамизнинг уйида энагаси билан бирга яшириниб юрди.