NUR
1 Шоҳлар 20
1Довуд Рамадаги Нойўт маҳалласидан қочиб, Йўнатаннинг олдига келди. — Мен нима қилибман? Айбим нима? Отангга қарши нима гуноҳ иш қилибманки, мени ўлдирмоқчи бўлади? — деди Довуд унга.
2— Худо сақласин, ўлмайсан! — деди Йўнатан. — Отам мени хабардор қилмай, хоҳ муҳим бўлсин, хоҳ муҳим бўлмасин, бирор иш қилмайди. Нимага энди буни мендан яширсин?! Ҳеч нарса бўлмайди.
3Довуд яна онт ичиб деди: — Сен мени яхши кўрасан, буни отанг ҳам яхши билади. Йўнатан нима қилишимни билмай қўя қолсин, акс ҳолда азоб чекади, деб ўйлайди. Худо шоҳид! Жар ёқасида турибман.