NUR
Закариё 8
1Сарвари Олам менга Ўз сўзини аён қилди.
2Сарвари Олам шундай айтмоқда: “Мен Қуддусни жуда қаттиқ рашк қиламан. Унга бўлган рашким алангадай ёнмоқда.”
3Эгамизнинг каломи шудир: “Мен Қуддусга қайтаман, Сион Менинг масканим бўлади. Шунда Қуддус, садоқатли шаҳар, деб аталади. Менинг тоғим — Сарвари Оламнинг тоғи муқаддас тоғ, деб аталади.”