NUR
Закариё 13
1Сарвари Олам шундай айтмоқда: “Ўша куни Довуд авлоди ва Қуддус аҳолиси учун бир фаввора очилади. Бу фаввора уларнинг барча гуноҳлари ва нопокликларини тозалайди. Ўша куни Мен бу юртдан барча бутларни йўқ қиламан. Ҳатто уларнинг номлари ҳам унутилади. Мен бу юртдан яна сохта пайғамбарларни ва уларни илҳомлантирадиган нопок руҳни олиб ташлайман.
2Агар яна сохта пайғамбар чиқса, ўз ота–онаси унга шундай дейди: — Сен энди яшамайсан, чунки сен Эгамиз номидан ёлғон гапларни гапиряпсан. Ўша пайғамбар яна башорат қилганда ўз туққан ота–онаси уни найза санчиб ўлдиради.
3Ўша куни пайғамбарларнинг ҳар бири ўзларининг башоратларидан уятга қоладилар. Улар энди халқни алдаб пайғамбарларнинг жунли кийимларини киймайдилар.