NUR

Титусга 3

1Сен жамоатдагиларга эслатиб тур: улар давлат бошлиқларию ҳокимларга бўйсунсинлар, итоат этиб, ҳар қандай хайрли ишга тайёр бўлсинлар.

2Ҳеч кимни ёмонламасинлар, жанжаллашмасинлар, бошқаларга нисбатан доим мулойим ва меҳрибон бўлсинлар.

3Бир вақтлар бизлар ҳам фаҳмсиз, итоатсиз, адашган одамлар эдик, ҳар хил завқу эҳтиросларнинг қули бўлиб, гина–кудурат ва ҳасадгўйлик билан кун кечирардик, бир–биримиздан нафратланадиган разил одамлар эдик.

Nur ilovasida to'liq o'qish →