NUR

Ваҳий 4

1Шундан кейин мен осмонда ланг очиқ бир эшикни кўрдим. Илгари менга гапирган карнай садосига ўхшаш ўша овоз яна эшитилди. У шундай деди: “Бу ёққа чиқ, бундан кейин нима юз беришини сенга кўрсатаман.”

2Шу пайт Муқаддас Руҳ мени қамраб олди. Мен осмонда турган бир тахтни кўрдим, унда бир Зот ўтирар эди.

3Ўтирган Зотнинг қиёфаси қимматбаҳо яшма ва лаъл тошларидай ярқирарди. Тахт атрофида зумрад тусидаги камалак жилваланарди.

Nur ilovasida to'liq o'qish →