NUR
Ваҳий 2
1“Эфесдаги имонлилар жамоатининг фариштасига ёз: Етти юлдузни ўнг қўлида Тутгувчи, еттита олтин чироқпоя орасида Юрувчи шундай демоқда:
2Сенинг ишларинг, меҳнатинг, бардошингни биламан, бадкирдорларга тоқат қилмаслигингни ҳам биламан. Ҳаворий бўлмаган ҳолда ўзларини ҳаворий деб айтганларни сен синадинг, уларнинг ёлғонини фош қилдинг.
3Ҳа, бардошлисан. Менинг номим учун кўп қийинчиликларни бошдан кечириб, ҳолдан тоймадинг.