NUR
Забур 83
Ижрочилар раҳбарига. Соз жўрлигида. Кўрах наслининг саноси.
1Сенинг маконинг ажойибдир, Эй Сарвари Олам!
2Эй Эгам, Сенинг ҳовлингга кирмоқни Жоним истар, ҳатто орзиқар. Эй барҳаёт Худо! Қалбим, вужудим Севинч ила Сенга куйлар.
3Эй Сарвари Олам, Шоҳим, Худойим! Қурбонгоҳинг ёнида чумчуқ ҳам бир уй топган, Полапонларим учун жой топай, дея Қалдирғоч ҳам ўзи учун бир ин қурган.