NUR
Забур 52
Ижрочилар раҳбарига. “Қайғу–алам” куйига айтилган. Довуд қасидаси.
1Аҳмоқлар ўз кўнглида: “Худо йўқ”, дейди. Улар бузуқлардир, қилмиши жирканч ишлардир, Яхшилик қилувчи бирон зот йўқдир.
2“Идрокли бирон зот бормикан? Бормикан Менга юз бурган”, дея Инсонга Худо осмондан боқар.
3Ҳаммаси йўлдан озган, бирдай бузилган, Яхшилик қилувчи бир кимса йўқдир, Ҳатто биронта ҳам йўқ!