NUR
Забур 37
Довуд саноси. Бизни Эгамизнинг ёдига солиш учун айтилган.
1Эй Эгам! Ғазаб билан менга танбеҳ бермагин, Қаҳринг сочиб, менга жазо бермагин.
2Ўқларинг ичларимни тешиб ўтди, Қўлларинг устимга босиб тушди.
3Бутун танам хастадир ғазабингдан, Соғлигим йўқолган гуноҳларим дастидан.