NUR
Забур 17
Ижрочилар раҳбарига. Эгамизнинг қули Довуднинг саноси. Довудни Эгамиз барча душманлари ва Шоул қўлидан озод этган кунда, Довуд бу қўшиқни Унга атаб куйлаган.
1Сени севаман, эй Эгам, менинг қудратим.
2Эгам суянган қоямдир, менинг қалъам, қутқарувчимдир. Ҳа, Худодир менинг қоям, Унда паноҳ топаман. Удир менинг қалқоним, баҳодир курашчим, қўрғоним.
3Эгамга илтижо қиламан, Ғанимларимдан У мени халос қилади. Эгамизга ҳамду санолар бўлсин!