NUR

Забур 132

Довуднинг зиёрат қўшиғи.

1Нақадар яхшидир, ёқимлидир Биродарлар бирга аҳил яшасалар.

2Аҳиллик Ҳоруннинг бошига суртилиб, Соқолигача оқиб тушган қимматбаҳо мойдайдир, Кийимлари ёқасидан оқиб тушган мой кабидир.

3Сион тоғларига келадиган барака Хермон тоғидаги мўл шабнамга ўхшайди. Сиондан Эгамиз Ўз баракасини ва абадий ҳаётни беради.

Nur ilovasida to'liq o'qish →