NUR
Забур 100
Довуд саноси.
1Садоқатингни, адолатингни куйлайман, Сени, эй Эгам, тараннум этаман.
2Бенуқсон ҳаёт кечиришни ўрганаман, Қачон бунга эришаман? Пок юрак ила ўз уйимда умр кечираман.
3Кўз олдимга бирорта жирканч нарса қўймайман. Қинғир ишлардан нафратланаман, Мен уларга ҳеч қўшилмайман.