NUR
Саҳрода 25
1Исроил халқи Шитимда ўрнашганда, Исроил эркаклари Мўаб аёллари билан зино қила бошлашди.
2Мўаб аёллари уларни ўз худоларига бағишланган қурбонлик зиёфатларига таклиф этишди. Исроил халқи уларнинг қурбонлигидан тановул қилиб, худоларига ҳам сажда этди.
3Исроил халқи Пиёр тоғидаги Баалга қаттиқ боғланиб қолгани учун, Эгамиз улардан ғазабланди.