NUR
Нахимиё 7
1Девор қурилиб, мен дарвозаларнинг қанотларини ўрнаттириб бўлганимдан кейин, Маъбад дарвозабонлари, қўшиқчилар ва левилар тайинланди.
2Мен укам Хонинни ва қалъа қўмондони Ханониёни Қуддус устидан ҳокимлар қилиб тайинладим. Ханониё содиқ одам бўлиб, бошқаларга қараганда Худодан қўрқарди.
3Мен уларга шундай деб айтдим: “Кун иссиқ пайтида Қуддус дарвозаларини очиқ қолдирманглар. Ўша пайтда навбатчиликда турган соқчилар дарвозаларни беркитиб, қулфлаб қўйсинлар. Қуддус аҳолиси орасидан ҳам қўриқчиларни тайинланглар. Уларнинг баъзилари махсус жойларни, бошқалари эса ўзларининг уйлари атрофини қўриқлашсин.”