NUR

Нахимиё 4

1Санбаллат деворни қураётганимизни эшитдию жаҳли чиқиб, қаттиқ ғазабланди. Сўнг яҳудийларни масхаралай бошлади.

2У шерикларининг ва Самария лашкарбошларининг олдида шундай деди: “Бу ожиз яҳудийлар нима қиляптилар ўзи?! Ўзларича деворни таъмирламоқчиларми?! Бу ишни бир кунда битириб, қурбонлик куйдиришни ҳам ўйлаяптилар, шекилли–а?! Ёниб битган вайроналардан тошларга жон ато қилмоқчиларми?!”

3Оммонлик Тўвиё Санбаллатнинг ёнида эди. У ҳам шундай деди: “Улар қураётган бу девор устига ҳатто тулки чиқса ҳам, девор қулаб тушади.”

Nur ilovasida to'liq o'qish →