NUR

Нахум 2

1Душманлар Исроил юртини хароб қилган, Узумзорларини пайҳон этган. Бироқ Эгамиз тиклар Ёқуб наслининг улуғворлигини, Ҳа, Исроил халқининг буюклигини. Босқинчи сенга ҳужум қилди, эй Найнаво! Қани бўл, қўриқла қўрғонларингни, Йўлдан узма сен кўзингни. Йиғиб олгин бор кучингни, Жангга боғла белингни.

2Душман сипоҳларининг қалқони қизил, Жангчиларининг кийими алвон, Жанг куни аравалари оловдай чақнар, Беҳисоб найзалари бош узра тебраниб турар.

3Шаҳар ичида аравалар қутуриб елар, Майдонларни кесиб у ёқдан–бу ёққа ўтар, Машъалаларга ўхшаб ёниб турар, Яшин тезлиги билан учар.

Nur ilovasida to'liq o'qish →