NUR
Малаки 1
1Башорат. Малаки пайғамбар орқали Исроил халқига Эгамиз қуйидаги сўзларни аён қилди.
2Эгамиз шундай дейди: — Мен сизларни севдим. Сизлар эса: “Бизга севгингни қандай намоён қилдинг?” деб сўрайсизлар. Эсов Ёқубнинг акаси эмасмиди?! — дейди Эгамиз. — Шундай бўлса–да, Мен Ёқубни яхши кўриб,
3Эсовдан нафратландим. Эсовга берилган қирларни хароб қилдим, мерос бўлган ўша ерларини чиябўриларга бердим.