NUR
Луқо 10
1Шундан кейин Раббимиз Исо етмиш икки одамни танлаб олди. Уларни иккита–иккита қилиб, боришни мўлжаллаган ҳар бир шаҳарга, ҳар бир жойга Ўзидан олдин жўнатди.
2Исо уларга шундай деди: — Ҳосил мўл, аммо ишчилар оз. Ҳосил Эгасидан: “Ҳосилингни йиғиб олишга яна ишчилар юбор”, деб сўранглар.
3Боринглар! Сизни бўрилар орасига қўзилардай юборяпман.