NUR
Левилар 10
1Ҳоруннинг ўғиллари Надов ва Абиҳу ўз оташкуракларини олиб, ичига чўғ солдилар, чўғ устига хушбўй тутатқи ташладилар. Улар Эгамиз амр этмаган бегона оловни Унинг ҳузурига олиб кирдилар.
2Тўсатдан Эгамизнинг ҳузуридан олов отилиб чиқиб, уларни куйдириб ташлади. Иккови ҳам ўша ерда, Эгамизнинг ҳузурида ҳалок бўлдилар.
3Шунда Мусо Ҳорунга деди: — Эгамизнинг, “Ёнимда бўлганлар орқали Мен муқаддаслигимни кўрсатаман, бутун халқ олдида улуғланаман”, деб айтгани мана шудир. Ҳорун индамади.