NUR

Яҳудо 1

1Исо Масиҳнинг қули ва Ёқубнинг укаси мен — Яҳудодан, Худонинг халқи бўлишга даъват қилинган биродарларга салом! Отамиз Худо сизларни Исо Масиҳнинг келишига қадар Ўз меҳр–муҳаббати паноҳида омон сақлайди.

2Худо сизларга чексиз марҳамат, тинчлик ва меҳр–оқибат ато қилсин.

3Севимли биродарларим, мен сизларга ҳаммамиз биргаликда баҳра олаётган нажотимиз ҳақида ёзишни жуда хоҳлаган эдим. Аммо бунинг ўрнига сизларни: “Имонимизни ҳимоя қилайлик”, деб ундамоқчиман. Ахир, Худо бу ўзгармас имонни азиз халқига то абад топширган.

Nur ilovasida to'liq o'qish →