NUR
Ёшуа 7
1Аммо Исроил халқи бағишланган нарсалар ҳақида Эгамиз берган амрни бузди. Охун исмли бир киши бағишланган нарсаларнинг бир нечтасини олган экан. Охун Яҳудо қабиласидан бўлиб, Зерах уруғидан бўлган Зимрининг невараси, Кармининг ўғли эди. Эгамиз Исроил халқидан қаттиқ ғазабланди.
2Шу орада Ёшуа бир неча кишини танлаб, уларга: “Бориб, Ай шаҳрини текшириб келинглар”, — деди. Ай шаҳри Байтилнинг шарқида, Байт–Обун яқинида жойлашган эди. Улар бориб, текширдилар.
3Қайтиб келиб, Ёшуага: “Ҳаммамиз боришимиз шарт эмас, икки — уч мингта одам чиқиб ҳужум қилса, бас. Ай аҳолисининг сони кам, шунинг учун бутун халқ у ерга бориб овора бўлмасин”, — дедилар.