NUR
Ёшуа 16
1Юсуф авлодларига берилган улушнинг жанубий чегараси Ерихо шаҳрининг ёнидаги Иордан дарёсидан, Ерихо булоғининг шарқидаги жойдан бошланади. Кейин Ерихонинг олдидан ўтиб, шимоли–ғарбдаги Яҳудо адирлари орқали қирлардаги Байтил шаҳригача чўзилади.
2Кейин Байтил, яъни Луздан ҳам ўтиб, Орх халқига тегишли бўлган Отрўт–Адаргача боради.
3Чегара у ердан ғарбдаги Яфлет авлодининг еригача чўзилиб, пастки Байт–Хўронгача боради. Кейин чегара Гезер шаҳригача бориб, Ўрта ер денгизининг олдида тугайди.