NUR
Юҳанно 9
1Исо йўлда кетаётиб, бир туғма кўр одамни кўриб қолди.
2Шогирдлари Исодан сўрадилар: — Устоз, кимнинг гуноҳи унинг кўр бўлиб туғилишига сабабчи бўлди? Ўзиникими ёки ота –онасиникими?
3Исо шундай жавоб берди: — Бу одамнинг гуноҳи ҳам, ота–онасининг гуноҳи ҳам бунга сабаб бўлмаган. Худонинг ишлари унда намоён бўлиши учун у кўр туғилган.