NUR
Юҳанно 7
1Шундан кейин Исо Жалилани кеза бошлади. У Яҳудияни кезишни хоҳламаган эди, чунки у ердаги яҳудийлар Уни ўлдиришга қасд қилган эдилар.
2Яҳудийларнинг Чайла байрами яқинлашаётган эди.
3Укалари Исога шундай дейишди: — Бу ердан чиқиб Яҳудияга боринг. Қилаётган ишларингизни шогирдларингиз ҳам кўришсин.