NUR

Юҳанно 13

1Фисиҳ байрамига оз қолган эди. Исо бу дунёни тарк этиб, Отаси олдига борадиган вақт–соати келганини билар эди. У дунёдаги Ўзиникиларни яхши кўрар эди, уларни охиригача яхши кўрди.

2Кечки овқат пайти эди. Шимўннинг ўғли Яҳудо Ишқариётнинг дилига иблис аллақачон Исога хиёнат қилиш ниятини солган эди.

3Исо эса Отаси ҳамма нарсани Унинг қўлига берганини билар эди, У Худодан келиб, яна Худонинг олдига қайтаётганини ҳам билар эди.

Nur ilovasida to'liq o'qish →