NUR
Юҳанно 12
1Фисиҳ байрамидан олти кун олдин Исо Лазарнинг қишлоғи Байтанияга борди. Исо ўша Лазарни ўликдан тирилтирган эди.
2Ўша ерда Исога зиёфат ҳозирладилар. Марта хизмат қилиб юрган эди, Лазар эса Исо ва меҳмонлар билан бирга дастурхон олдида ёнбошлаган эди.
3Шу пайт Марям бир шиша тоза сунбулдан ишланган қимматбаҳо атир мойини олиб келиб, Исонинг оёқларига суртди, сўнг сочлари билан артди. Уй атир мойининг хушбўй ҳидига тўлиб кетди.