NUR
Аюб 32
1Шундай қилиб, ўша уч киши Аюбга бошқа гапирмадилар, чунки Аюб ўз назарида солиҳ эди.
2Аммо Буз авлодининг Рам хонадонидан бўлган Борахиёл ўғли Элихунинг жаҳли чиқди. Аюб ўзини оқлаб, Худони айблаётгани учун ундан қаттиқ ғазабланди.
3У Аюбнинг учала ўртоғидан ҳам жуда ғазабланди, чунки улар Аюбнинг гапига жавоб топиб бера олмадилар. Натижада Худо айбдордай бўлиб қолди.