NUR
Еремиё 5
1Эгамиз шундай дейди: “Қуддуснинг ҳар бир кўчасига кириб чиқинглар, Атрофингизга қараб, билиб олинглар, Шаҳар майдонларида қидириб кўринглар, Бирон адолатли, ростгўй одам бормикан. Агар шундай одамни топиб келсангиз, Мен Қуддус аҳолисининг гуноҳидан ўтаман.
2Улар “ Эгамиз шоҳид!” дея қасам ичадилар, Аммо ичган қасамлари ёлғон.”
3Эй Эгам, Сен ҳақиқатни излайсан. Сен бу халқни урган эдинг, Аммо улар оғриқ сезмадилар. Уларни деярли йўқ қилиб юборганингда ҳам, Гапингга кирмадилар. Бетларини тошдан ҳам қаттиқ қилдилар, Тавба қилишни хоҳламадилар.