NUR
Еремиё 32
1Яҳудо шоҳи Зидқиё ҳукмронлигининг ўнинчи йилида Еремиёга Эгамизнинг сўзи аён бўлди. Ўша йили Бобил шоҳи Навухадназар ҳукмронлигининг ўн саккизинчи йили бўлиб,
2айни вақтда у лашкарлари билан Қуддусни қамал қилиб турган эди. Еремиё эса Яҳудо шоҳи саройидаги соқчилар ҳовлисига қамаб қўйилган эди.
3(Шоҳ Зидқиёнинг ўзи Еремиёни ўша ерга қаматиб, шундай деган эди: “Нега сен Эгамизнинг номидан башорат қилиб юрибсан? Сен шундай деб юрган эмишсан: “Эгамиз бу шаҳарни Бобил шоҳининг қўлига топширади, шаҳар таслим бўлади.