NUR
Еремиё 15
1Эгамиз менга деди: “Ҳатто Мусо билан Шомуил ҳузуримда туриб, ёлворганда ҳам, Мен бу халққа ачинмаган бўлардим. Бу халқни ҳузуримдан ҳайда! Йўқолишсин!
2Улар сендан “Қаерга борамиз?” деб сўрашса, уларга шундай деб айт: Эгамиз шундай демоқда: Ҳамма пешанасидагини кўрсин, Баъзилар ўлатга йўлиқиб нобуд бўлсин, Баъзилар қиличдан ўтказилсин, Баъзилар очликдан қирилиб кетсин, Баъзилар асирликка тушиб, сургунга кетсин.
3Эгамиз демоқда: “Уларнинг бошига тўрт хил бало–офатни келтираман: улар қиличдан ҳалок бўлишади, жасадларини итлар судрайди, қушлар ва ёввойи ҳайвонлар уларни ғажиб ташлайди.