NUR
Еремиё 12
1Сен билан даъволашганимда, эй Эгам, Сен ҳар доим ҳақ бўлиб чиқасан. Шундай бўлса–да, Сен билан яна гаплашмоқчиман, Адолат хусусида савол бермоқчиман. Нечун фосиқларнинг иши юришади? Нечун мунофиқлар роҳатда яшайди?
2Уларни Сен экиб ундирдинг, Улар ўсиб ҳосилга кирдилар. Номинг уларнинг оғзидан тушмайди, Аммо диллари Сендан узоқдир.
3Лекин Сен, эй Эгам, мени биласан. Сен мени синагансан, Дилим Сенга мойил эканини Ўзинг кўрдинг. Энди ёвларимни бўғизланадиган қўйлардай судрагин! Бўғизлашга тайёрлаб, ажратиб қўйгин!