NUR

Ҳакамлар 7

1Еруббаал, яъни Гидўн, ҳамма лашкарлари билан барвақт туриб, қароргоҳини Харўд булоғининг бўйида жойлаштирди. Мидиёнларнинг қароргоҳи эса улардан шимолда, Мўре тепалигининг ёнидаги водийда жойлашган эди.

2Эгамиз Гидўнга деди: “Сенинг лашкаринг жуда кўп бўлгани учун, Мидиёнларни қўлларингга беролмайман. Акс ҳолда Исроил халқи, Мени улуғламай, ғалабага ўз кучимиз билан эришдик, деб ўзига бино қўяди.

3Душмандан қўрққанларга ижозат бер, Гилад тоғини тарк этиб, уйларига қайтиб кетсинлар.” Шундай қилиб, одамларнинг йигирма икки мингтаси қайтиб кетиб, ўн мингтаси қолди.

Nur ilovasida to'liq o'qish →